Дэвид Кэмерон Британия ташқи ишлар вазири бўлди

Буюк Британиянинг янги ташқи ишлар вазири этиб собиқ бош вазир Дэвид Кэмерон тайинланди, деб хабар беради Каzinform.

Дэвид Кэмерон
Фото: Tayfun Salcı/Anadolu Agency

Британия ҳукуматидаги ўзгаришлар доирасида собиқ ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли Суэлла Браверман ўрнига ички ишлар вазири лавозимини эгаллади.

Суэлла Браверман баҳсли мақоласи учун истеъфога чиққани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Дэвид Кэмерон 2010 йилдан 2016 йилгача Буюк Британия бош вазири лавозимида ишлаган.

Бу вақт ичида Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши ҳақидаги баҳслар бошланди.

Кэмероннинг ўзи Brexitга қарши эди, аммо британияликларнинг 51,9 фоизи Brexitни қўллаб-қувватлаганида у истеъфога чиқди.

Сўнгги хабарлар