Демеу Жадираев – Париж Олимпиадасининг кумуш медали совриндори
ASTANA. Kazinform – Париж Олимпиадасининг юнон-рум кураши бўйича 77 килограмм вазн тоифасида иштирок этган қозоғистонлик спортчи Демеу Жадираев япониялик Нао Кусакага имкониятни бой берди.

Демеу Жадираев 77 килограмм вазн тоифасида рақибидан 5:2 ҳисобида мағлубиятга учраб, кумуш медални қўлга киритди.
Нао Кусака эса Париж Олимпиадаси чемпионига айланди.
Эслатиб ўтамиз, 77 килограмм вазн тоифасида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилган Демеу илк жангида эквадорлик Жейр Куеро билан жанг ўтказди.
Қизиқарли кечган баҳсда Демеу Жадираев 8:0 ҳисобида зафар қучди. У чорак финалда икки карра жаҳон чемпиони, Токио ўйинлари кумуш медали совриндори қирғизистонлик Ақжол Маҳмудовни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ярим финалда эса озарбайжонлик йигит Санан Сулаймоновни 6:1 ҳисобида мағлуб этди.
Демеу Жадираев бу йил 34 ёшда. Бу унинг сўнгги Олимпиадаси бўлиши мумкин. Қозоғистонлик спортчи 2017 йилги жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритган, шунингдек, бир неча карра Осиё чемпионати совриндори бўлган.