Давлатимиз раҳбари Россиянинг Қозоғистондаги элчисини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Федерациясининг Қозоғистондаги элчиси Алексей Бородавкинни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Учрашувда Қозоғистон ва Россия ўртасидаги стратегик шерикликнинг ҳозирги аҳволи ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Қасим-Жомарт Тоқаев икки томонлама алоқаларнинг ривожланиш тенденциясига ижобий баҳо бериб, ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича, жумладан, савдо-иқтисодий, инвестиция, саноат ва маданий-гуманитар соҳаларда олға силжиш борлигини таъкидлади.

Алексей Бородавкин олий даражада эришилган келишувларнинг амалдаги бажарилиши, шунингдек, элчихонанинг икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича амалга ошираётган фаолияти ҳақида маълумот берди.

Сўнгги хабарлар
telegram