Давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган корхоналар иш ҳақини оширишга мажбурдир – ҚР Бош вазири

«Маҳаллий тадбиркорликни ривожлантириш учун инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали импорт товарларни жойлаштириш алоҳида аҳамиятга эга. Шу билан бирга, давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган корхоналар ходимларнинг иш ҳақини оширишга мажбур. Агросаноат мажмуасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш самарадорлигини ошириш мақсадида субсидиялаш тизимига янги ёндашувлар ишлаб чиқилмоқда. Қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва оилавий фермер хўжаликларини ривожлантиришга қўшимча қишлоқ хўжалиги ерларини киритиш йўли билан ёрдам беради. Энг аввало, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга қаратилган лойиҳалар устувор қўллаб-қувватланади», — деди Бош вазир.
Бош вазир бу чора-тадбирларнинг барчаси жорий йилда амалга оширилишини ҳам эслатди.
«Сизни ишонтириб айтаманки, Ҳукумат уларни ҳаётга татбиқ этиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширади», - деди Алихан Смаилов.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай