Давлат раҳбари Жанубий Африка Республикаси Президентига табрик телеграммасини йўллади

ASTANА. Кazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Сирил Рамафоса ва унинг ватандошларини Жанубий Африка Республикасининг миллий байрами — Озодлик куни билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Тоқаев ва Рамафоса
Фото: Ақорда

Президент Жанубий Африка Қозоғистоннинг Африка қитъасидаги ишончли ва муҳим шерикларидан бири эканлигини таъкидлади. Шунингдек, у қўшма саъй-ҳаракатлар туфайли анъанавий дўстлик ва ўзаро тушунишга асосланган интеграция икки халқ манфаати йўлида ривожланишда давом этишига ишонч билдирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Сирил Рамафосага масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар ва Жанубий Африка халқига фаровонлик тилади.

Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Қирол Виллем-Александрни Нидерландия миллий байрами билан табриклади.