15:10, 05 Июнь 2024 | GMT +5
Давлат раҳбари SANA Sport марказига ташриф буюрди
ASTANА. Кazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев SANA Sport марказига ташриф буюрди.

Президент пойтахтдаги ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечириш чоғида оилавий SANA Sport марказида бўлди.

Марказда спорт, ижодиёт ва таълим йўналишларида 29 тўгарак фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 29 нафар тренер ва 25 нафар юқори малакали ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда.
Давлат раҳбарига «Damu Development Group» консорциуми томонидан амалга оширилаётган ижтимоий лойиҳалар ҳақида маълумот берилди, SANA Sport мажмуаси ҳудудидаги истироҳат боғини реконструкция қилиш режаси тақдим этилди.