Давлат раҳбари Олтин Ўрда меросига бағишланган тематик кўргазмани томоша қилди

ASTANА. Каzinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Олтин Ўрда тарихига оид археологик, ёзма ва маданий ёдгорликлар кўргазмасини томоша қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

кўргазма
Фото: Ақорда

Давлат раҳбарига 70 та археологик ва меъморий ёдгорликларни ўз ичига олган интерактив харита, жумладан, 17 та объектнинг кенгайтирилган тавсифи, аэрофотосуратлар ва 3D визуализация намойиш этилди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Кўргазмадаги асосий артефактлардан бири — бу давр ҳукмдорлари ва тарихий шахслар ҳақидаги генеалогик маълумотларни ўз ичига олган "Хонлар шажараси" қўлёзмаси.

кўргазма
Фото: Ақорда
кўргазма
Фото: Ақорда

Бундан ташқари, Каталон атласи, ёзма манбалар, тангалар ва уй-рўзғор буюмлари мавжуд. Ёзма ёдгорликлар орасида 3 та фармон, 4 та дипломатик хат ва 21 та қўлёзма асл ва электрон форматда тақдим этилган.

кўргазма
Фото: Ақорда
кўргазма
Фото: Ақорда
кўргазма
Фото: Ақорда

Кўргазманинг мақсади — Олтин Ўрда тарихий ва маданий меросини ҳар томонлама тарғиб қилиш ва унинг илмий тадқиқотлари кўламини кенгайтириш.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида пойтахтдаги Мустақиллик саройида “Олтин Ўрда — дашт цивилизацияси намунаси: тарих, археология, маданият, ўзига хослик” номли халқаро симпозиум бўлиб ўтди.