Давлат раҳбари Қирғизистон Республикаси Президентига табрик телеграммаси йўллади

ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Садир Жапаровни ва қирғиз халқини қардош мамлакатнинг 2027-2028 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайлангани билан табриклади, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати.

Токаев направил телеграмму поздравления Президенту Кыргызской Республики
Фото: Акорда

«Ушбу муҳим воқеа Қирғизистон ва бутун Марказий Осиё мамлакатлари учун тарихий аҳамиятга эга. Қирғизистон Республикаси Президенти раҳбарлигида олиб борилаётган ижодий ва конструктив сиёсат натижасида Қирғизистоннинг халқаро майдондаги обрўси юқори даражада эътироф этилди. Қозоғистон Қирғизистон Республикаси номзодини доимий равишда қўллаб-қувватлаб келмоқда ва келажакда ушбу масъулиятли вазифани бажаришда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр. Қирғизистонга БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги фаолиятида муваффақиятлар тилайман!», – дейилади телеграммада.