Давлат раҳбари ХХР Раисига табрик телеграммаси йўллади
ASTANА. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Си Цзиньпин ва Хитой халқини Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан «Чуньцзе» байрами билан табриклади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
– Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 75 йиллигига тўғри келаётган бу йилги “Аждаҳо” йили мамлакатингизнинг янада ривожланиши йўлидаги ютуқларга бой бўлишига ишонаман. Шу ўринда муҳим стратегик ташаббусларингиз, янги режаларингиз муваффақиятли амалга ошишини чин дилдан тилайман. Икки мамлакат ҳамкорлигининг “олтин 30 йиллиги” доирасида халқларимизнинг порлоқ келажаги йўлида олдимизга қўйган эзгу мақсад ва вазифаларни рўёбга чиқариш, конструктив шериклигимизни янги босқичга кўтаришга алоҳида эътибор қаратаман, – дейилади телеграммада.
Қасим-Жомарт Тоқаев Си Цзиньпинга юксак масъулиятли лавозимида муваффақиятлар, дўст Хитой халқига эса фаровонлик тилади.