Давлат раҳбари Бангладеш Президентига табрик телеграммасини юборди

ASTANА. Кazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Муҳаммад Шаҳобиддин Чуппу ва унинг барча ватандошларини Бангладеш Халқ Республикасининг миллий байрами - Мустақиллик куни билан табриклади.

Тоқаев ва Чуппу
Фото: Ақорда

Бу ҳақда Акорда матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари Қозоғистон ва Бангладеш ўртасидаги дўстона ва ўзаро англашув муносабатлари икки халқ манфаати йўлида бундан кейин ҳам ривожланиб боришига ишонч билдирди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Муҳаммад Шаҳобиддин Чуппуга масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар ва дўст Бангладеш халқига энг яхши тилакларни тилади.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Греция Президентига табрик телеграммасини юборган эди.

Сўнгги хабарлар