16:15, 30 Июнь 2023 | GMT +5
Давлат раҳбарига «Гиёҳвандлик жиноятчилигига қарши кураш» лойиҳаси таништирилди
ASTANА. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга «Гиёҳвандлик жиноятчилигига қарши кураш» лойиҳаси давлат раҳбарига тақдим этилди, дея хабар беради Кazinform.

«Гиёҳванд моддаларни тарқатиш жиноятига қарши курашишга мўлжалланган мазкур лойиҳада жиноий алоқалар, телефон суҳбатлари ва пул ўтказмалари шаклларини янада кенгроқ кўрсатувчи ахборот-таҳлил дастуридан фойдаланилмоқда», — дейилади Ақорда расмий саҳифасида.
Умуман олганда, амалга оширилган тадбирлар натижасида ҳозир:
▪ Гиёҳванд моддалар сотиладиган 2300 та сайт блокланди;
▪ 1300 та гиёҳвандлик жинояти фош этилди;
6 минг тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.
