Давлат раҳбари яна бир бор карантин талабларига риоя қилишга чақирди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ҳукумат комиссиясининг саъй-ҳаракатларига қарамай, вирус тарқалиши ҳали ҳам давом этмоқда. Пандемия иккинчи тўлқинининг хавфи сақланиб қолмоқда, буни ЖССТ ҳам тасдиқламоқда. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Давлат раҳбари яна бир бор карантин талабларига риоя қилишга чақирди

«Мен яна бир бор ватандошларимиздан оммавий касалликнинг олдини олиш учун карантин тадбирларини (масофа, зарарсизлантириш, гигиена, ниқоб тақиб юриш) бажаришга чақираман», - деб ёзди Қасим-Жомарт Тоқаев ўзининг Twitter саҳифасида.