12:53, 19 Август 2023 | GMT +5
                                        Давлат раҳбари Вьетнамга расмий ташриф билан боради
                                            ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Во Ван Тхионгнинг таклифига биноан 20-22 август кунлари расмий ташриф билан Ханойда бўлади, деб хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.
                                        
                                        
                                     
                                              Вьетнам раҳбарияти билан музокаралар чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаев бир қатор саноат объектларига ташриф буюриши, Вьетнамнинг йирик бизнес вакиллари билан учрашиши режалаштирилган.