12:04, 22 Январь 2020 | GMT +6
Давлат раҳбари Ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисини ўтказади
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисини ўтказади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Берик Уали Facebook саҳифасида маълум қилди.
«Жума куни, 2020 йил 24 январида Ҳукумат уйида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтади.
Кенгайтирилган мажлисда Ҳукумат 2019 йилда юртимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича ҳисобот беради. Шунингдек, Давлат раҳбари Ҳукуматга мамлакатни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича берган топшириқларининг бажарилиши муҳокама қилинади», - деду у.