10:10, 09 Сентябрь 2023 | GMT +5
Давлат раҳбари Тожикистон Президентини Мустақиллик куни билан табриклади
ASTANА. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Президентига табрик телеграммасини йўллади, дея хабар беради Кazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Эмомали Раҳмон ва тожик халқини миллий байрами – Мустақиллик куни билан табриклади.
«Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги жадал ривожланаётган ҳамкорлик янги мазмун касб этди ва муносабатларимиз стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига тўла жавоб беради», — дейилади телеграммада.
Президент биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп томонлама муносабатлар келгусида икки давлат фаровонлиги ва манфаатлари йўлида мустаҳкамланишига ишонч билдирди.
Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, Эмомали Раҳмонга масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар, қардош Тожикистон халқига эса фаровонлик тилади.