Давлат раҳбари SOVICO Group компанияси бошқаруви раиси Нгуен Тхань Хунгни қабул қилди

АSTANA. Кazinform – Давлат раҳбари SOVICO Group компанияси бошқаруви раиси Нгуен Тхань Хунгни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
None
Фото: t.me/aqorda_resmi

Учрашувда энергетика ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари компания иқтисодиётнинг турли тармоқларида катта тажрибага эга эканини алоҳида таъкидлаб, йирик сармоявий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш мамлакатга наф келтираётганига эътибор қаратди.

Ўз навбатида Нгуен Тхань Хунг компания Қозоғистонда савдо-логистика маркази очиш ниятида эканлигини маълум қилди. Бундан ташқари, SOVICO компаниялар гуруҳига кирувчи VietJet Air лоукостер авиакомпанияси Қозоғистон билан ҳаво алоқаларини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

photo

Президент Вьетнам компаниясининг истиқболдаги режаларини мамнуният билан қайд этиб, мамлакат Ҳукумати сармоявий лойиҳаларни амалга оширишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашига ишонч билдирди.

SOVICO Group Вьетнамдаги энг йирик диверсификацияланган конгломератлардан биридир. Компания энергетика, қурилиш, банк-молия, авиация соҳаларида турли лойиҳаларни амалга оширмоқда. 2022 йилда компаниянинг даромади 20,6 миллиард долларни ташкил қилди.


Сўнгги хабарлар