Давлат раҳбари Россия Федерацияси Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига асосланиб.

Давлат раҳбари Россия Федерацияси Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путинни Давлат Думасининг Федерал Мажлисининг VIII чақириққа сайлов кампаниясини муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади. Қозоғистон Президентининг фикрича, сайлов натижалари Россиянинг ички сиёсий барқарорлигини мустаҳкамлашда жуда муҳим.

Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаев Пермь давлат миллий тадқиқот университетида содир бўлган қонли воқеа муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг жадал ривожланишига юқори баҳо бериб, Кўкшетауда 30 сентябрда бўлиб ўтадиган Ҳудудлараро ҳамкорлик форумининг аҳамияти ва унинг мазмуни ва сифатини таъкидладилар.

Қозоғистон ва Россия раҳбарлари 16-17 сентябр кунлари Душанбеда ўтган КҲШТ ва ШҲТ саммитлари давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.