Давлат раҳбари Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашди

None
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашди, деб хабар беради Кazinform БОРТ№1 Тelegram- каналига таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев Шаҳбоз Шарифга эҳтиром кўрсатди ва яқинда Покистонда юз берган вайронкор сув тошқинлари ва унинг мамлакатга жиддий таъсири туфайли кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан яна бир бор ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбари аниқлик киритишича, дўст Покистон халқининг самимий истаги белгиси сифатида Қозоғистон табиий офатлардан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатган ва келажакда бу давлатни қўллаб-қувватлашга тайёр.


Давлат раҳбари икки давлат ўртасида мустаҳкам шериклик ва мазмунли сиёсий мулоқотлар йўлга қўйилгани, савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлаш борасида фаол иш олиб борилаётганини таъкидлади.

Ўз навбатида, Шаҳбоз Шариф Қозоғистон Президентига оғир вазиятда ўз мамлакатини қўллаб-қувватлагани учун катта миннатдорлик билдирди. Покистон Бош вазири ҳалокатли сув тошқинлари иқлим ўзгариши сабаб бўлганини айтди. У Қозоғистон ва Покистон ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга, шунингдек, икки давлатнинг савдо-иқтисодий шериклигини оширишга ҳисса қўшишга тайёр эканлигини билдирди.

Шу билан бирга, учрашувда минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари кўтарилди.





Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар
telegram