Давлат раҳбари ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазирини қабул қилди
Қасим-Жомарт Тоқаевга вазирлик томонидан жорий йилда амалга оширилган ишларнинг асосий якунлари ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, Давлат раҳбарининг Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан маълумот берилди.
Серикқали Брекешев Давлат раҳбарига мамлакатда экологик вазиятни яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва сув хўжалигини ривожлантириш режалари тўғрисида маъруза қилди. 2025 йилгача бўлган «Яшил Қозоғистон» миллий лойиҳаси доирасида республиканинг 6 вилоятида қиймати 1,7 миллиард тенгега тенг 9 та сув омбори қурилади. Шунингдек, Сув хўжалиги қўмитаси, ҳудудий ҳавза инспекциялари фаолиятини кучайтириш режалаштирилган.
Учрашувда геология соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Вазирнинг сўзларига кўра, давлат геология-қидирув ишлари кучайтирилмоқда. 684 квадрат километрга яқин ер қаърини ўрганиш режалаштирилган. Бундан ташқари, Миллий геология хизмати ташкил этилади.
Президентга кенг кўламли ободонлаштириш бўйича топшириқ ижроси ҳақида маълумот берилди. Серикқали Брекешевнинг айтишича, жорий йилда 62 минг гектар майдонга 130 миллион туп кўчат экилган. Бу борадаги ишлар давом эттирилади.