Давлат раҳбари Қозоғистондаги эпидемиологик вазият билан танишди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиниятни қабул қилди. Қасим-Жомарт Тоқаевга мамлакатдаги эпидемиологик вазият ҳақида маълумот берилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
None
None

Вазирнинг сўзларига кўра, январ ойи ўрталарида коронавирус билан касалланганлар сони кунига 16,5 минг нафарни ташкил этган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 1,5 минг нафардан ошмайди. Умуман олганда, мамлакатда эпидемиологик вазият барқарор. Ҳозирда беморларнинг атиги 20 фоизи шифохоналарда даволанади. Ажар Ғиният, шунингдек, кўплаб чекловчи чоралар кўрилгани, талабаларга анъанавий таълим тизимида, корхоналар ходимлари эса офлайн режимда ишлаш имконини берганини таъкидлади. Вазир ревакцинацияга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Вазир Президентга соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш режасини тақдим этди. Унга кўра, вазирликнинг иш режаси биринчи навбатда қишлоқларда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштириш ва тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган. Қолаверса, жорий йилнинг «Болалар йили» деб эълон қилингани боис ҳам болалар саломатлигига катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, мактаб тиббиётининг янги тартиби ва стандарти қабул қилинади.

Президент вазирлик фаолиятини қўллаб-қувватлашини билдириб, соғлиқни сақлаш соҳасини янада ривожлантириш борасидаги ишларни давом эттириш бўйича топшириқ берди.

Сўнгги хабарлар