Давлат раҳбари Қозоғистон халқини Оила куни билан табриклади

«Азиз ватандошлар!
Барчангизни Оила куни билан чин қалбимдан табриклайман!
Ҳар бир инсон учун ўз уйи ўрни бўлак. Ёш авлоднинг оилада билим олиши, миллий қадриятларни сингдириши жуда муҳим.
«Ватан оиладан бошланади» деб бежиз айтилмаган. Анъанага ҳурмат ҳам, она юртга муҳаббат ҳам муқаддас уйдан бошланади. «Оила» институти «ҳалол фуқаро»нинг меҳнатсеварлик, билимлилик, интилиш каби фазилатларини жамиятда ҳар томонлама тараннум этиб, миллатнинг янги сифатини шакллантиришга беқиёс ҳисса қўшмоқда.
Баракали оила мамлакатимизнинг ҳар томонлама баркамол ва барқарор ривожланишининг мустаҳкам кафолатидир. Шу боис давлатимиз оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, оилавий қадриятларни тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Ҳар бир оила фаровонлигини ошириш адолатли Қозоғистонни барпо этиш йўлидаги асосий вазифалардан биридир. Қозоғистондаги ҳар бир хонадоннинг керагаси кенг, остоналари мустаҳкам бўлсин!
Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман!«– дейилади Давлат раҳбарининг Ақорда эълон қилган табригида.