Давлат раҳбари Қозоғистон халқини Миннатдорчилик куни билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Токаев Қозоғистон халқини Миннатдорчилик куни билан табриклади, деб хабар беради Ақорда.

Ҳурматли қозоғистонликлар!

Сизларни Миннатдорчилик куни билан табриклайман!

Елбасы томонидан таъсис этилган ушбу байрам эзгулик, ўзаро ҳурмат ва ишонч қадриятларини тарғиб қилади.

Энг қийин йилларда, қозоқ юрти турли хил тарихий шароитлар туфайли бу ерларга мажбуран кўчиб кетган миллионлаб одамларни ўз бағрига босди. Улар ва уларнинг авлодлари Қозоғистонда янги ватанини топдилар ва давлатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Миннатдорчилик куни юрт равнақи учун дўстлик ва ҳамжиҳатликда яшашни истаганлари учун барчамиз бир-биримизга миннатдорчилик билдирамиз.

Мустақиллигимизнинг барча ютуқлари халқ бирлиги орқали эришилди. Бу Қозоғистоннинг бебаҳо бойлигидир.

Шунинг учун миллий бирликни мустаҳкамлаш доимо диққат марказимизда бўлади. Ички сиёсий барқарорликни биров келиб ўрнатиб берган эмас, у ҳар бир қозоғистонликнинг фуқаролик фаоллиги ва масъулиятининг натижасидир.

Мен давлатимизнинг барча фуқароларига Қозоғистон Республикаси ривожига қўшган бебаҳо ҳиссаси учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Сизларга бахт, фаровонлик, тинчлик тилайман!


Сўнгги хабарлар
telegram