Давлат раҳбари Қозоғистон халқини Бирлик куни байрами билан табриклади
Азиз ватандошлар!
Қозоғистон халқининг бирдамлик куни билан табриклайман!
Ушбу байрам бизнинг муқаддас заминимизда яшайдиган барча одамлар учун жуда қадрлидир.
Суверен мамлакатда барча этник гуруҳларнинг вакиллари ягона Қозоғистон халқини ташкил қилади. Дўстлик ва ҳамжиҳатлик, тинчлик ва барқарорлик туфайли катта ютуқларга эришдик.
Тинчлик ва ижтимоий тотувлик бебаҳо бойлигимиздир. Ушбу қадриятлар Биринчи Президент - Елбасы Нурсултон Назарбоев томонидан асос солинган янги Қозоғистоннинг стратегик йўналишини ташкил этди.
Биз бир мамлакат, битта халқ сифатида мустақиллигимизни мустаҳкамладик. Халқаро ҳамжамиятдаги нуфузимизни оширдик.
Бу йилги Бирлик кунининг аҳамияти беқиёсдир. Бугунги кунда Қозоғистон бутун дунё бўйлаб тарқалган коронавирус пандемияси билан курашмоқда. Халқимиз жаҳон иқтисодий инқирозининг таъсирини ҳам ҳис қилмоқда.
Бирлигимиз кучли, мақсадларимиз муштарак, руҳимиз баланд. Шунинг ёрдамида ҳар қандай қийинчиликларни енгиб, бунёдкорлик ва тараққиёт йўлида янги марраларни забт этамиз деган умиддаман.
Сизларга мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман!
Биз биргамиз!