17:01, 21 Декабрь 2022 | GMT +5
Давлат раҳбари қатор қонунларни имзолади
ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари Қозоғистон Республикасининг «Геодезия, картография ва фазовий маълумотлар тўғрисида»ги қонунини имзолади, деб хабар беради Ақорда.

Бундан ташқари, Президент «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига геодезия, картография ва фазовий маълумотлар масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунини имзолади.
Шунингдек, Давлат раҳбари Қозоғистон Республикасининг «Солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар тўғрисида»ги қонунига (Солиқ кодекси) ва Қозоғистон Республикасининг «Қозоғистон Республикаси кодексини муомалага киритиш тўғрисида»ги қонунига ўзгартиришлар киритилиши тўғрисидаги Қозоғистон Республикаси қонунини имзолади, деб хабар беради Ақорда.
Қонунлар матни матбуотда эълон қилинади.