Давлат раҳбари Хавфсизлик Кенгашининг мажлисини ўтказди

None
ASTANA. Kazinform – Бугун Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Йиғилишда 2021-2025 йилларга мўлжалланган Миллий хавфсизлик стратегиясини амалга ошириш доирасида қабул қилинган миллий хавфсизликка таҳдидларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режасини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

photo

Йиғилишда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Скляр маъруза қилди, шунингдек, бир қатор манфаатдор давлат органлари раҳбарлари ахборот берди.

Давлат раҳбари миллий хавфсизликка таҳдидларни замонавий шароитда холисона баҳолаш, уларнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.

Йиғилиш якунида миллий хавфсизликка таҳдидларнинг олдини олиш ва миллий манфаатларни ҳимоя қилиш тизимлари самарадорлигини оширишга қаратилган қарорлар қабул қилинди.

photo

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар
telegram