Давлат раҳбари «Хабар» агентлиги» АЖ бошқаруви раисини қабул қилди
Президентга «Хабар» агентлиги» акциядорлик жамияти фаолиятини модернизация қилиш бўйича берилган вазифалар ижроси ҳақида маълумот берилди.
Хусусан, агентлик ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, янги ташкил этилган вилоятлар – Жезқазған ва Қонаев марказларида мухбирлик пунктларини очиш масалалари ҳал этилди.
Давлат раҳбарига 2022-2023 йилларда «Хабар» агентлиги»ни техник модернизация қилиш режаси, акциядорлик жамияти таркибига кирувчи телеканаллар томонидан амалга оширилаётган ахборот, ижтимоий-сиёсий ва маърифий лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
Қасим-Жомарт Тоқаев агентлик томонидан амалга оширилаётган ишларни ижобий баҳолади ва бу давлат ахборот сиёсатини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Фото: akorda.kz