Давлат раҳбари Франция халқаро муносабатлар институти президенти билан учрашди

PARIS. Кazinform – Давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев Франция халқаро муносабатлар институти асосчиси Тьерри де Монтбриаль билан учрашди, дея хабар беради Ақорда.
None

Давлат раҳбари Францияга расмий ташрифи доирасида Франция халқаро муносабатлар институти президенти ва асосчиси Тьерри де Монтбриаль билан учрашди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Европадаги энг нуфузли экспертиза марказларидан бири ҳисобланган Франция халқаро муносабатлар институти (IFRI) обрўсидан хабардор эканлигини, Тьерри де Монтбриални таниқли сиёсатшунос сифатида билишини таъкидлади.

Суҳбат чоғида долзарб геосиёсий муаммолар ва жаҳондаги жараёнларнинг ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.


Сўнгги хабарлар