Давлат раҳбари Эльвира Азимовани Конституциявий суд раиси этиб тайинлади

None
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Фармони билан Эльвира Абилхасимқизи Азимова Қозоғистон Республикаси Конституциявий суди раиси лавозимига тайинланди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Э.Азимова 2023 йил 1 январдан ўз хизмат фаолиятини бошлайди.

Фармоннинг тўлиқ матни

* * *

Э.А. Азимовани лавозимга тайинлаш ҳақида

2022 йил 29 декабр

Эльвира Абилхасимқизи Азимова Қозоғистон Республикаси Конституциявий суди раиси лавозимига 2023 йил 1 январдан тайинлансин.

Қозоғистон Республикаси Президенти К. Тоқаев

Астана, Ақорда, 29 декабр, 2022 йил

№ 68

Очиқ манбалардан олинган фотосурат


Сўнгги хабарлар
telegram