Давлат раҳбари бирқатор учрашувлар ўтказди
Лаззат Рамазанова Давлат раҳбарига «EcoJer» ассоциациясининг фаолияти, саноат корхоналарининг ҳавони ифлослантириши кўрсатгичини пасайтиришга йўналтирилган технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш жараёнлари ҳақида гапириб берди.
Учршувда янги Экологик кодекс лойиҳасининг асосий қоидалари муҳокама қилинди. Уни тайёрлашда жамоат бирлашмалари фаол иштирок этишган.
Давлат раҳбари экологик қонунчиликни илғор халқаро стандартлар билан мувофиқлаштириш лозимлигини таъкидлади.
Kaspi.kz Директорлар кенгашининг раиси Вячеслав Ким ва Бошқарув раиси Михаил Ломтадзе Президентга рақамли хизмат кўрсатиш сервиси ҳамда тегишли экосистемани ривожлантириш стратегияси, шунингдек, Қозоғистондаги электрон тижоратни ривожлантириш истиқболлари ҳақида маълумот бериб ўтди. Айниқса компаниянинг кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича режаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат раҳбарига Kaspi.kz компаниясининг акцияларини эндиликда Лондон фонд биржаси ва Астана халқаро молия марказига очиқ жойлаштиришга тайёргарлик ҳақида маълумот берилди.
Президент Қозоғистон банкининг фаолиятига техник инновацияларни жорий қилиш муҳимлигини таъкидлади.