Давлат раҳбари Атирауда газ-кимё мажмуасини ишга туширди
Йиғилишда «Қазмунайгаз» миллий компанияси бошқаруви раиси Мағзум Мирзағалиев Давлат раҳбарига газ-кимё мажмуасини ривожлантириш истиқболлари ҳақида ҳисобот берди. Умуман, мажмуа қурилишида 4300 киши иш билан таъминланди. У тўлиқ ишга туширилгач, 631 киши доимий иш билан таъминланади. «Тенгиз» конида ишлаб чиқарилган хомашёни қайта ишлашга йўналтирилган корхона йилига 500 минг тонна полипропилен ишлаб чиқариш имкониятига эга.
Бу дунёдаги полипропилен ишлаб чиқаришнинг 1 фоизини ташкил қилади. Ишлаб чиқариш маркази мамлакатнинг полипропиленга бўлган талабини қондириш билан бирга, қурилиш, тиббиёт, автомобил йиғиш, озиқ-овқат саноати каби соҳаларда полипропилендан турли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга ҳам ҳисса қўшмоқда.
Корхонада Американинг«Lummus Technology Inc» компаниясининг Catofin ва Novolen технологияларидан фойдаланилади. Дунёда бундай мажмуа Саудия Арабистони, АҚШ, Бельгия, Жанубий Корея ва Хитой каби 5 та давлатда мавжуд.
Фото: aqorda.kz