Давлат раҳбари Алмати вилояти ҳокимини қабул қилди

None
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Алмати вилояти ҳокими Марат Султанғазиевни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Президентга вилоят иқтисодиёти юксалишини таъминлаш, аҳоли турмуш сифати ва даромадини ошириш, янги вилоят марказини ободонлаштириш борасидаги вазифаларнинг бориши ҳақида маълум қилинди.

Марат Султанғазиевнинг таъкидлашича, ўтган йили вилоятда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг барча асосий йўналишлари бўйича барқарор ўсиш суръатлари таъминланди. 37,2 мингта иш ўрни очилди. Уларнинг 26,3 минг нафари доимий иш ўринларидир.

Давлат раҳбарига вилоятда сув тошқинларига қарши чора-тадбирларни амалга ошириш, аҳоли ва хўжалик объектлари хавфсизлигини таъминлаш, табиий офатлардан етказилган зарарни имкон қадар камайтириш юзасидан маълумот берилди.

Президентга вилоят марказини 2030 йилгача ривожлантиришнинг комплекс ривожлантириш режаси ишлаб чиқилаётгани ҳақида маълумот берилди.

Ҳоким баҳорги экин экиш, дала ҳовлилар билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш, муҳандислик инфратузилмасини реконструкция қилиш, ўзлаштирилмаган қишлоқ хўжалиги ерларини давлат тасарруфига қайтариш масалаларига тўхталди.

Қасим-Жомарт Тоқаев вилоят ҳокимига марказий давлат органлари билан ҳамкорликда Қонаев шаҳрини ривожлантириш режаси бўйича тизимли ишларни давом эттириш, шунингдек, ҳудудни комплекс ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича топшириқ берди.


Сўнгги хабарлар
telegram