09:30, 18 Август 2020 | GMT +5
Давлат раҳбари Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирини қабул қилди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири Аида Балаевани қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Қозоғистон Президентига вазирлик фаолияти натижалари, шунингдек, унинг фаолиятини янада ривожлантириш тўғрисида маълумот берилди.
Учрашувда ахборот сиёсати ва фуқаролик жамияти масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Аида Балаева маҳаллий оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, нодавлат ташкилотларининг ижтимоий ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва «Рухани жаңғыру» дастурини амалга ошириш ҳақида ҳисобот берди.
Учрашув якунлари бўйича Президент вазирлик олдига қатор аниқ вазифалар қўйди.