Давлат думаси мигрантлар учун давлат божини ошириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
МОSKVA. Кazinform – Россия Давлат думаси мигрантлар учун давлат божини ошириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Хусусан, Россия фуқаролигини олиш нархи 12 бараварга ошади, деб хабар беради Kazinform мухбири Давлат думаси сайтига таяниб.
Давлат думаси раиси Вячеслав Володиннинг сўзларига кўра, қабул қилинган федерал қонунлар мигрантлар учун давлат божлари миқдорини сезиларли даражада оширишни назарда тутади.
Қонунга кўра, мигрантлар учун қуйидаги тўловлар оширилади:
• Россия фуқаролигига ариза беришда - 12 баравар, 4200 рублдан 50 000 рублгача;
• Вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олишда - 8 баравар, 1920 рублдан 15 000 рублгача;
• Яшаш учун рухсатнома олишда - 5 баравар, 6000 рублдан 30 000 рублгача.
Бундан ташқари, мигрантларни ишга ёллаш учун рухсатнома бериш учун тўлов ҳам оширилади. Ҳар бир хорижий мутахассис учун у 15 000 рублгача оширилади.