Давлат байроғидан фойдаланиш тартибини қайта кўриб чиқиш ва ўзгартириш мумкин – Тоқаев

«Биз фаннинг миллий иқтисодиётга қўшаётган ҳиссасини оширишимиз керак. Шу билан бирга, жаҳон илмий макони билан ҳамкорликни кучайтириш зарур. Олимлар мамлакат маънавиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратишлари керак», - деди Президент.
Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, давлат байроғидан фойдаланиш тартиби қайта кўриб чиқилиши ва тегишли қонунларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини айтди.
«Ёшларда ватанпарварлик руҳини кучайтириш зарур. Ижтимоий тармоқларда давлат байроғини ҳурмат қилиш ҳақида кўплаб фикрлар билдирилмоқда. Шундай экан, байроғимиздан фойдаланиш тартибини қайта кўриб чиқишимиз керак, деб ўйлайман. Агар керак бўлса, тегишли қонунларга ўзгартиришлар киритиш мумкин. Байроғимиз муқаддас Мустақиллигимиз рамзидир», - деди Президент.