Дания коронавирусни аниқлаш бўйича Қозоғистон тажрибасини жорий қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Дания Қозоғистонда коронавирусни аниқлаш мобиль скрининг маркази тажрибасини ўзлаштирди. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик саломатлигини сақлаш маркази директорининг ўринбосари Сержан Айдосов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Турли мамлакатлар соғлиқни сақлаш вазирлари иштирокидаги брифингда Дания соғлиқни сақлаш вазири Қозоғистон тажрибасидан фойдаланишини айтди. Дания аллақачон худди Қозоғистондаги каби мобиль синов марказини очган. Унда вирус аломатлари йўқ тиббий ходимлар ҳам текширилади. Бу шуни англатадики, бизнинг тажрибамизни Европа мамлакатлари ҳам ўрганмоқда», - деди Сержан Айдосов.

Кеча Алматига ташриф буюрган Президент Қасим-Жомарт Тоқаев коронавирус инфекцияси бўйича янги мобил скрининг марказининг фаолияти билан танишди.

Шунингдек, у бир неча кун олдин ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге Беларусь, Қозоғистон, Украина ва Россиядаги коронавирус билан боғлиқ вазиятдан хавотирда эканлиги ҳақида хабарлар ОАВда тарқалганини маълум қилди.

«Брифингдан сўнг биз минтақавий директор билан боғланиб, маълумотлардан бохабар бўлдик. Маълум бўлишича, улардаги статистика эски бўлган ва маълумотлар тўғри таҳлил қилинмаган. Ханс Клюге бизнинг яқин дўстимиз. У 20 йил олдин Чимкентда ишлаган ва бизнинг соғлиқни сақлаш тизимимиз билан яхши таниш», - деди у.

Сержан Айдосов ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюга Қозоғистон коронавирус билан курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолаганини эслатиб ўтди.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар
telegram