10:27, 08 Июль 2025 | GMT +5
"Данас" тўфони Тайванга ёпирилди: 500 дан ортиқ киши жабрланди
ASTANA. Kazinform - Тайванда “Данас” тўфони оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 500 дан ортиқ киши жабрланди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Reutersга таяниб.

Бир киши устига дарахт қулагани, яна бир киши электр узилиши туфайли нафас олиш аппарати ишламай қолиши оқибатида вафот этган.
Шамол тезлиги соатига 220 км га етди. Шторм туфайли ғарбий қирғоқдаги корхоналар ва мактаблар ёпилди. 700 минг хонадон электрсиз қолди. Қурилиш ишлари тўхтатилди. 300 дан ортиқ рейслар бекор қилинди. Тўфон темир йўл қатновини ҳам тўхтатди.
Синоптикларнинг таъкидлашича, шу ҳафта охирида Хитой шарқига тўфон келиши кутилмоқда.