Дамашқдаги Эрон консуллигига ҳаво ҳужуми уюштирилди

ASTANA. Kazinform - Эрон Исроилни Дамашқдаги консулликка ҳаво ҳужуми уюштирганликда айблади, натижада Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали ҳалок бўлди, деб хабар беради Кazinform агентлиги DWга таяниб.

Дамашқдаги Эрон консуллигига ҳаво ҳужуми уюштирилди
Фото: euronews

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) генерали Муҳаммад Ризо Зоҳидий Теҳрон таъкидлашича, Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон консуллиги яқинида Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлди. Бу ҳақда 1 апрель, душанба куни АFP хабар берди.

Зоҳидий 2006 йилдан 2009 йилгача ИИҚК қуруқликдаги кучлари қўмондони бўлган ва 2017 йилдан буён ИИҚК операцияларига раҳбарлик қилган. Умумий ҳисобда, зарбалар натижасида камида олти киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши жароҳатланди, дея хабар беради АFP Сурия расмийлари ва Эрон ОАВларига таяниб. Зарба консуллик биносига туташ бинога тегди, деб ёзади маҳаллий ОАВ. Натижада бино бутунлай вайрон бўлган.

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳианнинг айтишича, Теҳрон ҳужум учун Исроилни жавобгар деб билади. Эроннинг Дамашқдаги консуллигига зарба бериш “барча халқаро конвенцияларни бузишдир”, - деди Абдуллоҳиан. Исроил ҳарбийлари бу хабарларга изоҳ бермаслигини айтди.

Сўнгги хабарлар