COVID-19 пандемияси баҳорда тугайди - германиялиқ мутахассиснинг башорати
Шифокорнинг башорат қилишича, COVID-19 пандемияси 2023 йилнинг баҳорида тугайди. Унинг сўзларига кўра, SARS-CoV-2 вирусининг бир ёки бир нечта «кичик тўлқинлари» тарқалиши мумкин.
«Лекин, биз аҳолининг иммунитети кучли эканлигини тушунамиз ва реанимация бўлимларида ковид билан касалланган беморлар сезиларли даражада камроқ. Пандемия аста-секин якунланаётганига ишонаман», - деб унинг сўзларини келтиради Redaktionsnetzwerk Deutschland нашрлар гуруҳи.
Мутахассиснинг фикрича, Германияда коронавируснинг яна бир хавфли варианти тарқалиши даргумон.
«COVID-19 вирусидан ҳимоя қилиш жуда яхши ишлаётганга ўхшайди», - деди эксперт Т-лимфоцитлар ва антитаначаларга асосланган иммунитетга ишора қилиб. – Оғир касаллар сони камаймоқда. Ўйлайманки, вазият такрорланмайди».
Эслатиб ўтамиз, Роберт Кох институти томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 25 декабр ҳолатига кўра, Германияда SARS-CoV-2 вируси 37,21 миллион кишида аниқланган. Улардан 36,42 миллион бемор тузалиб, 160 768 киши вафот этган. 24 декабр ҳолатига кўра, Германияда COVID-19 вирусига қарши 190,4 млн киши вакцина олди. Мамлакат аҳолисининг 76,3 фоизи тўлиқ эмланган, 62,6 фоизи эса бустер дозани олган.
Фото: www.dw.com