Чингиз Айтматов ижодига бағишланган тангалар

None
BISHKEK. KABAR - Kazinform – Чингиз Айтматов ижодига бағишланган бир нечта тангалар мавжуд. Улар 2009 йилдан бери Қирғизистонда тўлов воситаси сифатида муомалада бўлиб келмоқда, дея хабар беради Kazinform «Кабар» агентлигига таяниб.

Агентлик тарқатган маълумотларга кўра, Қирғизистон Республикаси Миллий банки Чингиз Айтматов ижодига бағишланган бир нечта тангалар борлигини эслатди. Хусусан, «Ч. Айтматов», «Жамийла», «Биринчи мугалим», «Саманчынын жолу», «Гулсарат!» ва «Ақ кеме» эсдалик тангалари муомалага чиқарилган.


Тангалар 2009 йил 4 майдан муомалада бўлиб, республика ҳудудида расмий тўлов воситаси ҳисобланади. Ҳар бир қутида 6 тадан танга тўплами мавжуд. Ҳар бир танга сертификат ва тавсиф қоғози билан бирга келади.

Сўнгги хабарлар
telegram