Чимкентда Наврўз байрами 9 кун давомида нишонланади

SHYMKENT. Kazinform – Чимкентда «Хуш келибсиз, Наврўз!» карвон йўлга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Чимкентда Наврўз байрами бошланди. «Хуш келибсиз, Наврўз!» карвони бугун шаҳар кўчаларига чиқди ва аҳолини март ойида бўлиб ўтадиган байрам тадбирларидан хабардор қилди.

Бу йил Чимкентда науризнома анъанаси замонавий тарзда янгиланиб, тўққиз кун давомида турли номлар остида нишонланади. Ҳар бир кун ўзига хос хусусиятлар билан ташкил этилади.

Хусусан, 13 март куни Қошқар ата дарёсида «Баҳор байрами» бошланади. Сўнгра «Кўришиш куни», «Яйлов куни», «Шажара куни», «Тарихга ҳурмат куни», «Эзгулик куни», «Мардлик ва маҳорат», «Зукколар куни» бўлади. Тадбир доирасида «Миллий таомлар» фестивали, «Nauryz Fashion Day» ва «Гастроном Fest» фестиваллари ташкил этилади.

22 март куни «Улуғ эл-юрт байрами – Наврўз» ва «Наврўз Чимкентда» тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. Эътиборли кунлар эса 23 март куни «Йўралғи куни» билан якунланади.


Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар