Чимкентда аҳолининг 96 фоизи газ билан таъминланади
Шаҳар раҳбариятининг маълум қилишича, 2020 йилда жорий газ босимини орттириш учун юқори босимли магистрал газ қувури ва №3 АГРС қурилиши бошланади. Шу орқали уч йил ичида шаҳар аҳолисини газ билан таъминлаш кўрсаткичи 92,1 фоиздан 96,0 фоизга етказилиши кўзда тутилган. Транспорт инфратузилмасини риожлантириш учун уч йил ичида 1 300 км йўлга асфальт ётқизилади.
Сессияда 2020 йилда Чимкентдаги «Металлург» ва «Қажимуқан» стадионларини таъмирлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шаҳарда 2020-2021 йилларда 590 автобус сотиб олиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, депутатларга қишлоқ хўжалигини субсидиялаш учун 4 226 млн танга маблағ ажратиш кўриб чиқилаётганлиги маълум қилинди.
Муҳим масалалардан яна бири аҳолини сув билан таъминлаш бўлди. Сувни ташиб олиб келадиган 9 аҳоли пунктидаги 28,3 минг одам тўлиқ сув билан таъминланади. Шу мақсадда бюджетдан 3 773 млн танга ажратилади.
Муаллиф: Айнур Ақбаева