16:32, 01 Сентябрь 2020 | GMT +5
Чимкентда 100дан ортиқ бола коронавирусдан соғайди
SHYMKENT. Kazinform – Чимкентда 100 дан ортиқ бола вирусли инфекциядан даволаниб чиқди. Улар Асар микрорайонидаги болалар клиник касалхонасида очилган кўп тармоқли провизор марказида, коронавирус ва пневмониядан даволанди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Икки ойдан ортиқ вақт давомида юқумли касалликлар шифохонаси сифатида очилган марказ 107 беморни қабул қилди. Уларнинг 98 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бемор болалар провизор стационарида даволанишди. Марказда бирорта ўлим ҳолати қайд этилмади.
Таъкидлаш жоизки, болалар учун провизорлик марказида пульмонолог, травматолог, жарроҳ, невропатолог, нейрохирург ва аллерголог каби мутахассислар фаолият кўрсатмоқда. Ҳозирда Чимкент шаҳридаги болалар клиник шифохонаси қошидаги провизор маркази юқумли касалликлар шифохонаси сифатида ўз ишини якунлади ва нормал фаолиятига қайтди.