Чимкент кўчаларида 1 миллионга яқин голланд лолалари ўсмоқда

None
SHYMKENT. Кazinform – Чимкент рамзига айланган лолалар бугун гуллаб, шаҳар кўркига кўрк бағишламоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Чимкент кўчаларига экилган лолалар яшнаб, шаҳар аҳолиси ва меҳмонларга кўтаринки кайфият бағишламоқда.

Биргина Ал-Форобий туманида жорий йилда 300 минг тупдан ортиқ лола кўчати экилди.

Қаратау туманида 250 минг тупдан ортиқ лолалар ўсмоқда.

Шаҳар бўйлаб ҳалқа йўллар ва марказий кўчалар, боғлар ва гулзорларга 1 миллион дона сариқ, қизил, кўк, бинафша лолалар экилди.

«Чимкент шаҳрининг рамзига айланган ранг-баранг лолалар учинчи мегаполисни янада жозибали қилмоқда. Кўзни қамаштирадиган чиройли гуллар кузда экилган. Ёзда уларнинг ўрнига бир йиллик гуллар экилади. Ёзги гуллар истироҳат боғлари ва шаҳар кўчаларига кўрк қўшаётгани шубҳасиз, – дейди Ал-Форобий тумани ҳокими Рашид Мингбаев.

photo

photo

photo

photo

Фото: Чимкент шаҳар ҳокимлиги

Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сўнгги хабарлар
telegram