Chevron Қозоғистонда нефт қазиб олишни кўпайтиришни режалаштирмоқда
Майк Вирт Chevron Қозоғистондаги энг йирик сармоядорлардан бири эканини айтиб, собиқ совет нефт конида ўша пайтда кунига 50 баррел нефт қазиб олинаётганини, ҳозир эса бу кўрсаткич 700 баррелга етганини айтди.
«Бизда бу кўрсаткични кунига қарийб 1 миллион баррелга етказадиган лойиҳамиз бор», — деди М. Вирт.
Ҳозирда Қозоғистонда углеводород қазиб олишни кўпайтириш бўйича икки компонентли йирик лойиҳа қурилиш босқичидан фойдаланишга ўтди. Бу жараён доирасида жорий ва келгуси йилда барча обектлар фойдаланишга топширилади.
Корпорация раҳбарининг сўзларига кўра, бу лойиҳалар бугунги кунда жуда зарур, чунки энергия ресурсларининг катта қисми Европага жўнатилади.
Қайд этиш жоизки, Хюстонда (Техас) CЕРАWеек йиллик энг йирик энергия конференцияси (6-10 март кунлари) бўлиб ўтмоқда.
Форумда Қозоғистон делегатсиясига ҚР Энергетика вазири Болат Ақшолақов бошчилик қилди. Унинг таркибига «ҚазМұнайГаз» МК» АЖ, «QazaqGaz» МК» АЖ, KAZENERGY ва Қозоғистоннинг АҚШдаги элчихонаси вакиллари кирди.
Фото: Егор Алеев / ТАСС