Чет элликлар Қозоғистонга электрон рухсатнома билан кириши мумкин
ASTANА. Кazinform – ҚР Ички ишлар вазирлиги иммигрантларнинг кириши, яшаши ва чиқиши қоидаларига ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқди.
Лойиҳага кўра, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Қозоғистонга кириш учун электрон рухсатнома бериш механизми жорий этилади. Бу миграция оқимларининг очиқ, тезкор ва тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлайди.
Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, электрон рухсатнома бериш учун тўлов миқдорининг дифференциацияси ахборот тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, рақамли инфратузилмани такомиллаштириш ва фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш даражасини ошириш учун зарур бўлган харажатларни қоплаш имконини беради.
Электрон рухсатнома тизимини 2026 йил августдан декабргача босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган. Вазирликнинг таъкидлашича, бу барча назорат пунктларида янги тизимнинг узлуксиз ишга туширилишини таъминлайди.
Ҳужжат Ashyq НҲА порталида эълон қилинди. Унинг жамоатчилик учун муҳокамаси 17 августгача давом этади.