Чемпионлар лигаси: «Милан» ва «Реал Мадрид» ярим финалга чиқди

None
ASTANA. Kazinform – UEFA Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиққан икки футбол жамоаси аниқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Икки ўйиндан бирида «Наполи» (Италия) ва «Милан» (Италия) тўқнаш келди.

Биринчи ўйинда Милан клуби 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шу боис мухлислар «Наполи»дан шиддатли ҳужум кутишганди. Бироқ «Милан»дан Оливье Жиру 43-дақиқада гол урди. У 22-дақиқада пеналтини амалга ошира олмаган эди. Бу эса «Наполи»нинг аҳволини қийинлаштирди.

Ўйиннинг 93-дақиқасида «Наполи»дан Виктор Осимхен ҳисобни тенглаштирди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Икки ўйин натижасига кўра «Милан» ярим финалга йўлланма олди.

Яна бир учрашувда Испаниянинг «Реал Мадрид» клуби Англияда «Челси» билан тўқнаш келди. Биринчи ўйин 2:0 ҳисобида мадридликлар фойдасига ҳал бўлган эди.

Бугунги учрашувда инглизлар олдинга интилишди. «Реал Мадрид» ҳимоячилари унга муносиб қаршилик кўрсатишди. 58-дақиқада ҳисоб очилди. Родриго унинг муаллифига айланди. У иккинчи голини 80-дақиқада киритди.

Учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган «Реал Мадрид» мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди.

Энди 19 апрелдан 20 апрелга ўтар кечаси «Бавария» (Германия) ва «Манчестер Сити» (Англия), «Интер» (Италия) ва «Бенфика» (Португалия) жамоалари тўқнаш келишади.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар
telegram