Чемпионлар лигаси: «Манчестер Сити» «Бавария»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Икки ўйиндан бирида «Манчестер Сити» (Англия) ва «Бавария» (Германия) тўқнаш келди.
Ўйиннинг 27-дақиқасида «Манчестер Сити» футболчиси Родриго Эрнандеснинг узоқдан йўллаган зарбаси аниқ дарвозага бориб тушди.
Иккинчи бўлимда жамоалар тез-тез ҳужум қилишди. Ана шундай дақиқалардан бирида инглиз клубидан Бернанду Силва 70-дақиқада, Эрлинг Холланд эса 77-дақиқада ҳисобдаги фарқни оширди.
Учрашувда «Манчестер Сити» 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Яна бир учрашувда «Бенфика» (Португалия) ва «Интер» (Италия) жамоалари ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Ўйин давомида Италия клубидан Николо Барелла 51-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 81-дақиқада Ромелу Лукаку пеналтидан унумли фойдаланди.
Бу учрашувда «Интер» ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Навбатдаги учрашувлар 19 апрелга белгиланган.
Шунингдек, 12 апрелдан 13 апрелга ўтар кечаси «Милан» (Италия) ва «Наполи» (Италия), «Реал Мадрид» (Испания) ва «Челси» (Англия) жамоалари чорак финалнинг биринчи ўйинида майдонга тушишади.
Фото: Матч ТВ
Муаллиф: Адилжан Умбет