Чегараларни ёпиш Эбола вирусини тўхтата олмайди — ЖССТ раҳбари

ASTANA. Kazinform — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Конго Демократик Республикасида Эбола вируси тарқалишига қарши курашда чегараларни ёпиш самарасиз деб ҳисоблайди, деб хабар беради Кazinform агентлиги  ТАССга таяниб.

Эбола
Фото: Report

ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус кириш чекловлари инфекция тарқалишини вақтинча секинлаштириши ва Эбола вируси муаммосини ҳал қилмаслигини айтди. Унинг таъкидлашича, ташкилот Эбола туфайли чегараларни ёпишни тавсия қилмайди.

Гебрейесуснинг сўзларига кўра, бундай чоралар фақат қисқа муддатли таъсирга эга бўлиши ва бир неча кунга чўзилиши мумкин, аммо касаллик тарқалишини тўхтатишда самарали эмас.

ЖССТ Эбола вирусига қарши курашнинг энг самарали усули санитария чораларини тезкор равишда амалга ошириш, тиббий кузатувни кучайтириш ва эпидемия жойларида тезкор ёрдам кўрсатиш деб ҳисоблайди.

ЖССТ раҳбарининг баёноти бир қатор Африка мамлакатлари томонидан чегара назоратини кучайтириш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинган бир пайтда янгради. 27 май куни Уганда расмийлари Эбола тарқалиш хавфини камайтириш учун Конго Демократик Республикаси билан чегараларини вақтинча ёпганликларини эълон қилишди. Руанда ҳам ўз чегарасини ёпди ва Замбия чегара ўтиш жойларида кучайтирилган тиббий кўрикни жорий этди.

Эслатиб ўтамиз, Африкада Эбола вируси тарқалиши: хавф остида бўлган 10 та мамлакат.