Бюджет шаффофлиги рейтингида Қозоғистон позицияси яхшиланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Жаҳон бюджет шаффофлиги рейтингида Қозоғистон позицияси яхшиланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Бу ҳақда Молия вазирлигида ўтказилган брифингда «Сандж» тадқиқот маркази раҳбари Жанар Жандосова маълум қилди.

«Бизнинг бюджет тизимимиз Россиядаги билан деярли бир хил. Аммо, Россия халқаро рейтингда 733 балл тўплаган. Биз улардан 10 очко кам оламиз», - дейди Жанар Жандосова.

Унга кўра, 2021 йил якунларига кўра, Қозоғистон бир йил олдинги кўрсатгичдан 5 балл кўп олган. Мамлакат аввалги 58 очко ўрнига 63 очко билан Қирғизистон ва Мўғулистонни ортда қолдирди.

«Қозоғистон 2019 йилги бюджет ҳақида чекланган маълумот берганди. Бу сафар биз ҳам фуқаролик жамиятига маълумот беряпмиз. Бу жамиятда эркин мунозараларга ёрдам беради. Бу йил Қозоғистон Қирғизистон ва Мўғулистонни ортда қолдирди», - дейди Жанар Жандосова.

Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида 2022-2024 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилган эди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар