Бюджет маблағларини бехуда сарфлашни тўхтатиш керак – Мурожаатнома
ASTANA. Kazinform – Ҳукумат бюджет тақчиллигини қоплаш учун маблағ манбасини топиш учун самарали компенсация усулларини ўйлаб кўриши керак. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатномасини эълон қилиш чоғида айтиб ўтди.
“Давлат молиясининг барқарорлигини таъминлашнинг бир йўли – кўрпага қараб оёқ узатиш. Шу боис бюджет маблағларини стратегик аҳамиятга эга бўлмаган ва ўта долзарб бўлмаган ишларга бехуда сарфлашни бас қилиш керак”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Президентнинг фикрича, бюджетлараро муносабатларни тартибга солиш зарур.
Шағын және орта бизнестен түсетін салықты аймақтардың өзінде қалдыру дұрыс әрі уақтылы қабылданған шешім болды
“Кичик ва ўрта бизнесдан тушадиган солиқни ҳудудларнинг ўзида қолдириш тўғри ва ўз вақтида қабул қилинган қарор бўлди. Бу қадам тадбиркорлик ривожига сезиларли туртки берди. Шу билан бирга ҳокимларнинг мухторияти ҳам кучайди. Бироқ баъзи ҳокимлар қўшимча даромад манбаига эга бўлгач, уни мамлакатга фойдаси бўлмаган нарсаларга совуриб, самарасиз сарфладилар. Улар камроқ муҳим вазифалар ва лойиҳалар учун маблағ ажрата бошлади. Ҳукумат бюджет тақчиллигини қоплаш учун маблағ манбасини топиш учун компенсациянинг самарали усулларини ўйлаб кўриши керак”, – деди Президент.